Туркия Ироқ шимолида янги антитеррор операциясини бошлади

None
None
ANKARA. Anadolu-Kazinform – Туркия Ироқ шимолида янги антитеррор операциясини бошлади, деб хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.

Операция доирасида Ироқнинг Синжар, Каражак, Кандил, Зап, Авашин-Басян ва Хакурк туманларидаги ишчи партияси (PKK – Kurdistan Workers' Party) террористлари объектлари нишонга олинмоқда.

Аввалроқ Туркия Мудофаа вазирлиги Ироқ шимолидаги турк ҳарбий базасига ҳужумлар ва провокациялар сонининг ортиб боришига жавобан яна бир операция бошланганини маълум қилганди.

Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдоған 1984 йилдан 2020 йил мартгача PKK томонидан 7500 нафар Туркия хавфсизлик кучлари ходимлари ва 6 800 тинч аҳоли ўлдирилганини айтди.

АҚШ ва Европа Иттифоқи PKKни террорчи ташкилот сифатида рўйхатга олган.

Анқаранинг вазиятни тўғирлашга уринишларига қарамай, ПКК террор ташкилоти 2015 йил июл ойида қуролли ҳужумларини қайта бошлади.

Сурияда PYD ва YPG сифатида танилган Курдистон ишчилар партияси (PKK) охирги икки йил давомида ўзларини «Сурия Демократик Кучлари» деб аташмоқда.
Сўнгги хабарлар