Туркия, Хитой, Корея ва Таиландга парвозлар 20 июнь куни қайта очилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил 20 июньдан бошлаб Қозоғистондан: Туркия, Хитой, Жанубий Корея, Таиланд, Грузия ва Японияга халқаро рейслар аста-секин тикланади. Бу ҳақда Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таянаб хабар беради.

Идоралараро комиссиянинг 2020 йил 11 июньдаги Қозоғистон Республикасида коронавирус инфекциясининг пайдо бўлиши ва тарқалишини олдини олиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсияларига биноан, эпидемиологик вазиятнинг даражасини ҳисобга олган ҳолда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти харитасига биноан 2020 йил 20 июньдан бошлаб Туркия, Хитой, Жанубий Корея, Таиланд, Грузия ва Японияга халқаро рейслар аста-секин очилади.

Халқаро йўналишлар бўйича парвозлар сони авиакомпанияларнинг ҳаво транспорти бўйича мавжуд ҳукуматлараро битимлар асосида ва ҳар бир йўналишда ҳаво кемаларининг тижорат юкига қараб белгиланади.

Рейслар ва чипталарни сотиш авиакомпаниялар веб-сайтларида эълон қилинган жадвалга мувофиқ, фуқароларнинг юқорида кўрсатилган давлатлар билан давлат чегараси орқали ўтишига қўйилган чекловларнинг олиб ташланиши ва Қозоғистондаги эпидемиологик вазиятнинг яхшиланишига боғлиқ равишда амалга оширилади.

Сўнгги хабарлар