Туркия Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлишига розилик берди
29 Июнь 15:51

Туркия Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлишига розилик берди

ANKARA. Kazinform – Туркия сешанба куни Финляндия ва Швециянинг НАТОга қўшилиши бўйича қўйилган чекловларни бекор қилишга келишиб олди, дея хабар беради Kazinform мухбири NBC News телеканалига таяниб.

Анқара ўзи хоҳлаган нарсага эришганини, жумладан, исёнчи гуруҳларга қарши курашда юқорида тилга олинган НАТО блокига номзодлар билан тўлиқ ҳамкорлик қилганини айтди.

Хусусан, Туркия Финляндия ва Швециядан қидирувдаги шахсларни экстрадиция қилишни ва Туркиянинг 2019 йилда Сурия шимоли-шарқига ҳарбий бостириб кириши ортидан қурол-яроғ етказиб беришга қўйилган чекловларни бекор қилишни талаб қилди.

Аввалроқ Режеп Таййип Эрдоған бу қадамни тўсиб, Скандинавия давлатлари Анқарага кўра, миллий хавфсизликка таҳдид солаётган гуруҳларга, жумладан Курдистон Ишчилар партияси ва унинг Суриядаги филиалига нисбатан ўз позициясини ўзгартиришини таъкидлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, икки кун аввал Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан телефон орқали мулоқот чоғида Швеция ва Финляндиянинг НАТО аъзолигига ариза бериш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилганди.

НАТОга янги аъзоларнинг кириши блокнинг шарқий қанотида тезкор кучларнинг қарийб саккиз бараварга оширилиши шароитида амалга оширилмоқда.

Муаллиф: Рустем Қожибаев

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив