Туркия билан келишувларни амалга ошириш шахсан менинг назоратимда бўлади - Тоқаев
11 Май 21:00

Туркия билан келишувларни амалга ошириш шахсан менинг назоратимда бўлади - Тоқаев

ANKARA. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия бизнеси етакчилари билан учрашувда ушбу тадбир Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

«Бугун мамлакатларимиз компаниялари ўртасида 30 та тижорат ҳужжати имзоланди. Буларнинг барчаси икки томонлама муносабатларнинг жонланишига янги суръат бағишлайди, деб умид қиламан. Барчангизни Қозоғистонга биз билан ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишга таклиф қиламан. Асосий вазифа эришилган келишувларни амалга оширишдан иборат. Бу жуда муҳим. Шунинг учун бу менинг шахсий назоратим остида бўлади!» – деди Президент.

Президент Қозоғистон-Туркия дўстлиги келгусида ҳам мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирди.

Янгиликлар

Архив