Туркия банклари Россия тўлов тизимини жорий қилмоқда
9 Август 17:15

Туркия банклари Россия тўлов тизимини жорий қилмоқда

АNKARA. Kazinform - Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған шанба куни Туркиянинг бешта банки Россиянинг «Мир» электрон тўлов тизимидан фойдаланишни бошлашини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Breitbartга таяниб.

Режеп Таййип Эрдоған, бу ташаббуснинг Туркияда Россия савдо, сармоя ва туризм ривожланишига ҳисса қўшишини айтди.

Туркиянинг Мир тизимига ўтиши Россия томонига Россиядаги фаолиятини тўхтатган Мastercard, Visа ва SWIFT тизимларини четлаб ўтишга ёрдам беради.

Finansial Тimes газетасининг якшанба куни ёзишича, Туркия раҳбарининг баёноти Ғарбда турли туйғулар билан қабул қилинган, бу ерда сиёсатчилар Путин ва Эрдоған ўртасидаги алоқалар чуқурлашиб бораётганидан тобора хавотирга тушган. Европалик сиёсатчилар орасида Туркиянинг Россия билан иқтисодий муносабатлари Ғарб санкцияларини тўлиқ четлаб ўтишга олиб келиши мумкинлигидан хавотир кучаймоқда.

Бу ҳақда Эрдоған Сочида Россия раҳбари билан учрашувдан сўнг маълум қилди. Туркия президентининг таъкидлашича, Анқара тез орада Россиядан етказиб берилаётган табиий газнинг бир қисмини рублда тўлай бошлайди. Шунингдек, Туркия томони Қора денгиз орқали Россия ғалласини экспорт қилишни тиклашда ёрдам бермоқчи. Матбуотга кўра, Эрдоған Туркияни НАТО ва Россия ўртасида воситачи сифатида жойлаштирмоқчи.

Фото: Turkish Presidency via AP

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив