Туркия альпинистлари Эржиес чўққисига саёҳатларини зилзила қурбонлари хотирасига бағишлайди

None
ASTANА. АNADOLY-Кazinform – Туркиялик бир гуруҳ альпинистлар Эржиес тоғига саёҳатини мамлакат жануби ва жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишлайди. Бу ҳақда Кайсери вилояти Альпинизм бошқармаси вакили Исмоил Йилмаз маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Anadoly агентлигига таяниб.

Эржиес - Марказий Анадолудаги энг баланд тоғ. Бу альпинистлар гуруҳининг 13-экспедицияси бўлади. Саёҳат Туркиянинг 11 провинциясида содир бўлган табиий офат қурбонлари хотирасига бағишланади. Акция 11-12 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Ташкилотчилар унда 100 га яқин киши иштирок этишини кутмоқда.

Исмоил Йилмаз, альпинистларнинг кўпчилиги зилзиладан жабр кўрган ҳудудларда олиб борилган қидирув-қутқарув ишларида кўнгилли сифатида қатнашганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларни бошқариш агентлиги (АFAD) Қаҳраманмарашдаги зилзила оқибатида 44 218 киши ҳалок бўлганини хабар қилган эди.

27 феврал куни Малатя провинциясида 5,6 магнитудали зилзила содир бўлди.


Сўнгги хабарлар