Туркия аҳолисининг чорак қисмидан кўпроғини болалар ташкил қилади

Фото:
АNKARА. АNADOLY-Кazinform – 2022 йил якунига кўра, Туркияда 17 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар сони 22 миллион 578 минг 378 кишини, яъни мамлакат умумий аҳолисининг 26,5 фоизини ташкил қилди. Бу ҳақда сешанба куни Туркия Статистика институти (TÜİK) маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Аnadolyга таяниб.

Мақсадли аҳолини рўйхатга олиш тизими натижаларига кўра, 2022 йил охирида Туркия фуқаролари сони 85 миллион 279 минг 553 кишини ташкил этди.

Ўтган йил якунига кўра, болалар ва ўсмирларнинг 51,3 фоизини ўғил болалар, 48,7 фоизини қизлар ташкил этган.

Таққослаш учун, БМТ маълумотларига кўра, 1970 йилда Туркия аҳолисининг 48,5 фоизини болалар ташкил қилган. 1990 йилда бу кўрсаткич 41,8 фоизга, 2022 йилда эса 26,5 фоизга қисқарди.

Демографик прогнозларга кўра, 2030 йилда Туркияда болалар улуши 25,6 фоизни, 2040 йилда - 23,3 фоизни, 2060 йилда - 20,4 фоизни, 2080 йилда - 19 фоизни ташкил қилади.

Европа Иттифоқига (ЕИ) аъзо 27 та давлатда болалар сонининг кўрсаткичларига назар ташлайдиган бўлсак, 2022 йилда ўртача 18,1 фоизни ташкил этди.

Фото: aa.com.tr


Сўнгги хабарлар