Туркия 2028 ёки 2032 йилги футбол бўйича Европа чемпионатига мезбонлик қилишга даъвогарлик қилмоқда

None
ISTANBUL. Кazinform - Туркия 2028 ёки 2032 йилги футбол бўйича Европа чемпионатини ўтказиш учун UEFAга ариза берди. Бу ҳақда Kazinform Anadoly агентлигига таяниб хабар беради.

UEFА баёнотида айтилишича, 2028 ва 2032 йилги чемпионатларга мезбонлик қилишни хоҳловчи давлатлар дастлабки таклифларни тақдим этган.

Туркия 2028 ва 2032 йилги чемпионлик учун ариза топширган, Англия, Шимолий Ирландия, Ирландия, Шотландия ва Уэльс футбол федерациялари 2028 йил ва Италия 2032 йил учун номзодликларини тақдим этган.

Ариза топширишнинг охирги санаси – 2023 йил 12 апрел. 2028 ва 2032 йилги Европа чемпионатлари мезбонлари келаси йилнинг кузида эълон қилиниши кутилмоқда.

Фото: аа.cоm.tr

Сўнгги хабарлар