Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммитини ҚР Президенти олиб боради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Эртага Нур-Султан вақти билан соат 17:00да онлайн тарзда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Берик Уали маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Эртага, 31 март куни Нур-Султан шаҳрининг вақти билан соат 17:00да Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммити онлайн тарзда бўлиб ўтади. Норасмий саммитни Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев очади ва олиб боради. Учрашувда Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултан Назарбаев, Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Бош котиби Бағдод Амреев иштирок этади», - деб ёзган Берик Уали Facebook саҳифасида.

Унга кўра, учрашув давомида қардош давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик ва уни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

«Саммит якунлари бўйича туркий давлатларнинг маданий қадриятлари ва Кенгаш мақоми тўғрисида декларация қабул қилиш режалаштирилган», - деди Президентнинг матбуот котиби.


Сўнгги хабарлар