Туркий республикалар ахборот агентликларининг ягона маркази ташкил этилмоқда

None
None
ISTANBUL. ANADOLU - Kazinform – Анадолу агентлиги директорлар кенгаши раиси ва бош директори Сердар Қарагез Турк Давлатлари Ташкилоти (TDT) Алоқа департаменти томонидан ташкил этилган ОАВ ва ахборот учун масъул вазирлар ва юқори мансабдор шахсларнинг 4-йиғилишига баҳо берди. Бу ҳақда Kazinform Anadolu агентлигига таяниб хабар беради.

Сердар Қарагёз туркий ахборот агентликлари ўртасида иттифоқ тузиш муҳимлигини таъкидлади.

«Анадолу агентлигининг энг муҳим вазифаларидан бири туркий республикалар ахборот агентликлари учун ягона марказ ташкил этишдир. Яқин келажакда биз буни Истанбулда жойлашган институционал бирлашмага айлантирамиз.

Шундай қилиб, туркий дунё мазмуни – янгиликлар, фото ва видеолар алмашинувини таъминлаймиз. Умумий маълумотлар базаси яратилади.

Анадолу туркий дунёда ахборот агентликларининг салоҳиятини ошириш учун дастурлар тайёрлайди. Агентлик, шунингдек, Европа ахборот агентликлари ассоциациясининг асосчиларидан бири ҳисобланади. «Анадолу» агентлиги Туркий тиллар ахборот агентликлари иттифоқини амалга оширишда етакчи рол ўйнайди», - деди Сердар Қарагёз.


Сўнгги хабарлар