Валюталар курси:
    usd/kzt 444.45 eur/kzt 476.27

    rub/kzt 5.56 cny/kzt 62.81
Об-ҳаво маълумотлари:
Астана+36+38℃

Туркий мамлакатлар ёзувчилар уюшмаси тузилди

6 Март, 20:11

ASTANA. Kazinform – ТУРКСОЙ ташкилоти бош котиби Султан Раев ташаббуси билан турк дунёси ёзувчилар уюшмаси бирлашди, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда Туркий давлатлар ташкилоти вакили Бақитжан Омар Facebook саҳифасида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, бугун Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркия ва Туркманистон ёзувчилар уюшмаси раислари уюшма ташкил этиш тўғрисидаги шартномани имзолади.

«Турк дунёсида илк бор ташкил этилаётган иттифоқ раислигига Улиқбек Оразбай ўғлининг номзоди таклиф қилиниб, бир овоздан мақулланди. У бу ишни ҳозирги лавозими билан ҳамоҳанг олиб бормоқда. Турк дунёси ёзувчилари ҳозир кўплаб лойиҳалар устида бирга ишламоқда», - деб ёзади Бақитжан Омар.


Муаллиф:

Ляззат Сейданова

Новости по теме