Туркий Кенгашга аъзо мамлакатлар сони ортади - Куршат Зорлу

None
None
НУР-СУЛТОН. Kazinform - Қозоғистон Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевни туркий мамлакатлар энг нуфузли арбоблардан бири сифатида ҳурмат қилади. Сиёсатшунос олим Куршат Зорлу ана шундай фикр билдирди, деб хабар беради «Хабар 24» агентлиги.

«Унга Туркий Кенгаш ҳурматли раиси унвони берилиши халқаро ташкилотнинг нуфузини кўтаради ҳамда Кенгаш аъзолари сонининг ортишига ижобий таъсир кўрсатади. Елбасы умумий тарихга эга туркий халқлар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга бебаҳо ҳисса қўшиб келмоқда. Шунингдек, қардош мамлакатларнинг халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшди», - дейди сиёсатшунос олим.

У, шунингдек, Туркий давлатлар ҳамкорлик кенгашининг ўзи Қозоғистон Биринчи Президенти, Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг ташаббуси билан ташқил қилинганини таъкидлаб ўтди.

«Туркий Кенгаш - Қозоғистон мустақилликка эришгач 30 йил мобайнида Елбасы Назарбоев амалга оширган халқаро ва минтақавий интеграция лойихаларининг энг муҳимларидан бири. Бугунги кунда Кенгашга 4та мамлака аъзодир. Нурсултон Назарбоевга Туркий Кенгашнинг умрбод ҳурматли раиси унвонининг берилиши эндиликда Кенгаш аъзоларининг кўпайишига замин яратади. Чунки, Назарбоев - жаҳон даражасидаги арбоб. Ҳамда 1992 йилдан буён Туркий давлатлар рахбарларининг саммитларида доимий иштирок этиб келаётган давлат рахбаридир», - дея таъкидлади Куршат Зорлу.

Сўнгги хабарлар