+7 (701) 759 90 19
USD 426.01 EUR 493.75
RUB 6.05 CNY 66.62
Янгиликлар

Туркий Кенгаш: Садир Жапаров Қозоғистон ва Ўзбекистон президентларига миннатдорчилик билдирди

31 Март 20:00
Баҳам кўринг:
Туркий Кенгаш: Садир Жапаров Қозоғистон ва Ўзбекистон президентларига миннатдорчилик билдирди

NUR-SULTAN. Kazinform – Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий онлайн саммитида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Қозоғистон ва Ўзбекистон президентларига миннатдорлик билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистонда талабалар сони ярим миллиондан ошди Ўзбекистон Sputnik Light вакцинасидан фойдаланишга тайёр Ўзбекистонда 28,1 % оилалар битта фарзанд билан ажрашишган

«Аслида саммит Туркистонда бўлиб ўтиши керак эди. Ушбу шаҳарнинг тарихий мерос сифатида ўрни юқори. Бироқ, пандемия саммит режасини ўзгартирди ва онлайн тарзда ташкил этилмоқда. Шу муносабат билан рақамли дипломатия яхши имконият яратади ва шу туфайли биз алоқадамиз. Барчангизни Наврўз билан табриклайман! Қадим замонлардан ушбу байрамдаги умумий қадриятларимиз туркий тилда сўзлашадиган дунёнинг асосий меросидир. Умид қиламанки, янги йилда Туркий тилли давлатларнинг ҳамкорлик кенгаши халқларимизнинг келажаги учун ишлашда давом этади», - деди С. Жапаров.

Қирғизистон Президенти шунингдек ҚР Биринчи Президенти, Туркий Кенгашининг фахрий раиси Нурсултон Назарбоевга миннатдорчилик билдирди.

«Сизнинг Туркий кенгашга қўшган ҳиссангиз жуда юқори. Умид қиламанки, сизнинг маслаҳатингиз қардош давлатларнинг дўстлиги ва кучини оширади», - деди Садир Жапаров Елбасы Н. Назарбоевга қилган нутқида.

«Мен саммитда Президент сифатида биринчи марта иштирок этмоқдаман. Аммо саммит бугун онлайн тарзда ўтказилаётганига қарамай, келажакда биз юзма-юз учрашиш имкониятига эга бўламиз деб умид қиламан», - деди у.

Шунингдек, у Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.

«Икки мамлакат президентларига расмий ташрифим давомида қабул учун миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, келажакда бошқа туркий тилли давлатлар раҳбарлари билан учрашиш имкониятига эга бўламан», - деди Садир Жапаров.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив