Туркий халқларнинг миллий рамзи - илвирс тобора камайиб бормоқда
«Бугун, 23 октябрь - Халқаро илвирс куни. Қозоғистонда 120-130 илвирс мавжуд, аммо уларнинг сони йил сайин камайиб бормоқда. Фотосуратга тушган илвирснинг камёб тасвирлари йиртқич популяцияларни ўрганишда жуда қимматлидир. Умид қиламанки, бундай муҳим кун жамоат эътиборини илвирслар муаммосига ва унинг яшаш муҳитини сақлашга кўпроқ жалб қилишга ёрдам беради», - деб ёзди вазир.
Қор барси ёки илвирс - Марказий Осиё тоғларида, Ҳиндистоннинг шимолий қисмида, Покистонда, Байкалда ва Тибет минтақасида яшовчи мушуклар оиласига мансуб жониворларнинг бир тури. Туркийзабон ва кўчманчи халқлар учун илвирс миллий рамзлардан бири ҳисобланади. Қозоқ халқи қадим замонлардан бери илвирсни ҳурмат қилган.
Қор барслари сони жуда кам. Энг кўп тарқалган жойларидан бири - Алмати қўриқхонасидир.