+7 (701) 759 90 19
USD 425.37 EUR 492.66
RUB 5.97 CNY 66.15
Янгиликлар

Туркий халқлар биргаликда Наврўз байрамини Анқарада нишонлади

22 Март 09:34
Баҳам кўринг:
Туркий халқлар биргаликда Наврўз байрамини Анқарада нишонлади

ANKARA. Kazinform – Анқарада Кечиорен тумани ҳокимлиги томонидан Қозоғистон, Афғонистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Покистон элчихоналари иштирокида Наврўз байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақди Kazinform Қозоғистоннинг Туркиядаги элчихонасига асосланиб хабар беради.

Ўхшаш янгиликлар
Туркияда туркий тилли давлатлар мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган концерт бўлиб ўтди Бу йил Туркияда 356 та кино лойиҳаси давлат томонидан қўллаб -қувватланди Туркияда кўнгиллилар TURKOVAC вакцинаси билан эмлана бошлайдилар

Тадбирда Кечиорен тумани ҳокими Тургут Алтинок, туман ҳокими Уғур Булут, Қозоғистоннинг Туркиядаги элчиси Абзал Сапарбек, Турксой Бош котиби Дуйсен Қасеинов, иштирокчи давлатларнинг Элчилари, туман масжили депутатлари, шаҳар аҳолиси, қозоқ диаспораси ва талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.



Байрамнинг очилиш маросимида сўзга чиққан элчи А. Сапарбек Улуснинг улуғ куни – Наврўз бутун туркий оламининг умумий байрами эканлигини таъкидлаб, чуқур тарихимиз ҳақида ҳикоя қилди. Кун билан тун тенглашиб, янги йилнинг бошланиши эканлигини таъкидлаган элчи, Қозоғистон-Туркия ҳамкорлиги абадий бўлишини тилади.


Наврўз байрамида маҳаллий аҳоли учун кийгиз уйи қурилиб, халқимизнинг бой мероси тарғиб қилинди. Меҳмонларга наврўз гўжа берилиб, урф-одатларимиз тарихи ҳақида сўзлаб берилди.







Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив