Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари Анқарада учрашади

None
ASTANА. Кazinform – 16 март куни Туркий давлатлар ташкилоти ТИВ раҳбарлари Туркияда учрашади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бу ҳақда ОАВ вакиллари билан ўтказилган брифингда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди.

«2023 йил 16 март куни Анқара шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. Қозоғистондан Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Қайрат Омаров иштирок этади.

«Йиғилиш иштирокчилари Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг бўлажак саммитига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қиладилар, шунингдек, давлатлар раҳбарлари томонидан имзоланиши режалаштирилган ҳужжатларнинг якуний лойиҳаларини тасдиқлайдилар», — деди Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар