Туркий давлатлар ташкилоти саммити Самарқандда бўлиб ўтади

None
TASHKENT. Кazinform - Туркий давлатлар ташкилоти саммити 2022 йил 11 ноябр куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Туркий давлатлар ташкилотига Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон киради. Кузатувчилар сифатида – Венгрия ва Туркманистон.

Аввал хабар қилинганидек, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши 2021 йил 14 ноябр куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган ТДҲКга аъзо давлатларнинг VIII саммити доирасида Туркий тилли давлатлар ташкилоти деб номланди.


Сўнгги хабарлар