Туркий давлатлар ташкилоти Қозоғистонни қўллаб-қувватлайди

None
None
ANKARA. Anadolu - Kazinform - Туркий давлатлар ташкилоти Қозоғистонни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу ҳақда Анадолу агентлиги Ташкилот матбуот хизматига ҳавола қилган ҳолда хабар бермоқда.

Ташкилот Қозоғистон расмийларида мамлакатдаги кескинликни тинч йўл билан бартараф этиш учун барча воситалар борлигига ишонч билдиради.

Туркий давлатлар ташкилоти Қозоғистон билан бирдамлигини эълон қилиб, қардош мамлакат халқи ва ҳукуматини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

«Сўнгги воқеалардан келиб чиқиб, биз Қозоғистонда тинчлик ва барқарорлик муҳимлигини таъкидлаймиз. Биз ташкилотга аъзо давлат – Қозоғистон билан бирдамлигимизни билдирамиз», — дейилади ташкилот баёнотида.

Ташкилотга аъзо давлатлар қозоқ халқининг донолигига тўлиқ таяниб, мамлакатдаги вазият тезроқ нормаллашишига ишонч билдирди. «Ишончимиз комилки, Қозоғистон ҳукумати кескинликни тинч йўл билан бартараф этиш, тартиб ва ​​осойишталикни тиклаш учун барча воситаларга эга. Биз Қозоғистон халқи ва ҳукуматига зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигимизни билдирамиз», — дейилади баёнотда.

Ташкилот Қозоғистонда содир бўлган сўнгги воқеалар чоғида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон ва Ўзбекистон билан бирга Туркий давлатлар ташкилотига аъзо. Туркманистон ва Венгрия кузатувчи давлатлар ҳисобланади.

Ташкилот 2009 йилда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши сифатида ташкил этилган ва 2021 йил ноябрида Истанбулдаги саммитдан сўнг номи ўзгартирилган.

Сўнгги хабарлар