Туркий академия қардош мамлакатлар ОАВ вакиллари учун анжуман ташкил қилмоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 15 сентябрда Нур-Султан шаҳрида Халқаро Туркий академиянинг ХVII Евроосиё Медиа Форуми доирасида «Туркийзабон мамлакатлар оммавий ахборот воситалари. Янги шароитда ҳамкорликни ривожлантириш» номли давра суҳбати ташкил қилади, деб хабар беради Kazinform Халқаро Туркий академия сайтига асосланиб.

Оммавий медиа тадбирда Озарбайжон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Туркиянинг таниқли медиа менежерлари ва журналистлари иштирок этади. Учрашувга Венгрия ва Тожикистондан махсус меҳмонлар ҳам ташриф буюради.

Учрашув давомида ОАВ вакиллари туркийзабон мамлакатларнинг оммавий ахборот воситалари соҳасидаги таниқли шахслар билан суҳбатлашиш имкониятига эга бўладилар. Бу мамлакатларнинг энг яхши медиа менежерлари қозоғистонлик ҳамкасблари билан ахборот тарқатишнинг ҳозирги шароитида ишлаш тажрибалари билан бўлишадилар. У турк дунёсининг умумий ахборот маконининг шаклланиши жараёни ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашади.


Сўнгги хабарлар