+7 (701) 759 90 19
USD 425.3 EUR 501.05
RUB 5.85 CNY 65.88
Янгиликлар

Туркий академия Анқарада Билге Тоникўк битиктошининг нусхасини ўрнатди

23 Февраль 10:08
Баҳам кўринг:
Туркий академия Анқарада Билге Тоникўк битиктошининг нусхасини ўрнатди

ANKARA. Kazinform – Халқаро Турк Академияси Анқара шаҳридаги «Турк дунёси: Тоникўк боғи» ҳудудида Билге Тоникўк битиктошининг нусхасини ўрнатди, деб хабар беради Kazinform халқаро ташкилот сайтига таяниб.

Тарихий аҳамиятга эга ёдгорликнинг расмий очилишига Туркия Буюк Миллат Мажлисининг Спикери Мустафо Шентоп, Халқаро Турк Академияси Президенти Дархан Қидирали, ТУРКСОЙ ташкилотнинг Бош котиби Дуйсен Қасейинов, Анқара шаҳрининг Олтинтоғ тумани ҳокими Асим Балжи, шу билан халқаро ташкилотлар раҳбарлари, Туркиянинг таниқли давлат ва жамоат арбоблари қатнашдилар.


Туркия пойтахтининг марказий туманидаги боғда Мўғулистоннинг Орхон дарёси атрофидан топилган VIII асрга оид Тоникўк ёдгорлигини Халқаро Турк академияси томонидан яратилган нусхаси ўрнатилди.


Шунингдек, Халқаро Турк академияси ва Олтиндоғ тумани ҳокимлиги томонидан «Турк тили йили» ва ЮНЕСКО доирасида нишонланадиган Тоникўк ёдгорлигининг 1300 йиллигига бағишланган муҳим тадбир ташкил этилди.




Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив