«Туркистоннинг уйғониши: Култўбе шаҳри» ҳужжатли фильми суратга олинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик таниқли режиссер Алексей Каменскийнинг «Туркистоннинг уйғониши: Култўбе шаҳри» ҳужжатли фильми суратга олинди. Тарихий-маданий солномамизнинг муҳим бўлагига айланган фильмда археологик кинотадқиқот олиб борилади, деб хабар беради Kazinform мухбири Қозоқ маданият илмий-тадқиқот институти матбуот хизматига ҳавола қилиб.

«Фильмни суратга олишга «Маънавий уйғониш» давлат дастурининг концептуал мазмуни, Қозоғистонда жорий йилда қабул қилинган «Кинематография тўғрисиди»ги қонун ҳамда кино ва киноиндустриянинг тарихий-маданий меъросимизни тарғиб қилиш ва ҳимоя қилиш асос бўлди.

ERG (Евроосиё компаниялар гуруҳи) молиявий кўмаги билан суратга олинган фильм сюжетида Қозоқ маданият илмий-тадқиқот институтининг «Култўбе шаҳридаги тарихий объектларни модернизациялаш» илмий лойиҳаси доирасида бошланган Қозоғистондаги энг кенг кўламли археологик экспедициянинг бориши ва илк натижалари кўрсатилади», - дейди лойиҳа етакчиси Андрей Хазбулатов.

2019 йилда ҚР Маданият ва спорт вазирлиги ташаббуси билан Туркистон шаҳридаги Хўжа Ахмад Яссавий мақбарасига яқин жойдаги қадимий Култўбе-Ясси шаҳрини тарихий-археологик ва этноижтимоий-маданий жиҳатдан комплекс тадқиқ қилиш бошланган.

А.Каменский фильми Институтдаги орасидаги энг жасур лойиҳалардан биридир. Унда нафақат Туркистон шаҳри Марказий Осиёнинг маданий-маънавий маркази бўлганлиги айтилади, балки минтақанинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатлари ҳам қамраб олинган. Келажакда Култўбе шаҳри очиқ осмон остидаги замонавий архелогик паркка айланади.

«Фильмда бизнинг илмий ишларимиз кенг кўламли ва аниқ кўрсатилган, кинода археологларнинг бир хилликка тўла ҳаёти «қадим замонларга сайёҳат»га алмашади, Култўбе шаҳри асрлар, динлар ва маданиятлар чорраҳасига айланиб, Буюк Даладаги Туркистоннинг маънавий даражасини кўрсатади. Фильм томошабинлар томонидан илиқ қабул қилиниб, ижобий муносабат билдирилади деган умиддамиз», - дейди Андрей Хазбулатов.

Режиссер ва сценарийнавис Алексей Каменский юртимизда ва хорижда бирқатор ҳужжатли фильмлар яратган. Улар орасида «Дашти Қипчоқ: Сирли белгилар» (2015), «Марко Полонинг Ипак йўли» (2017), «Қозоқ ренессанси. Жумат Шанин» (2017) каби фильмларни эътироф этиш мумкин. А.Каменский ишлари Қозоғистон, Россий, Хитой, АҚШ ва Италиядаги халқаро фестивалларда мукофотларга муносиб бўлмоқда.

«Ҳозирда кино миллий тарих ва маданиятни тарғиб қилишнинг бебаҳо имкониятидир. Ушбу фильм қадимий Яссининг қурилиши ва тараққий этишининг киношажарасидир. Қизиқарли сюжетдан ташқари томошабинлар ҳозирги археологик қазилма ишларининг моҳияти ва қийинчиликларини ҳис қилишади», - дейди санъатшунос Мадина Султанқизи.

Кинотасма режиссери Алексей Каменскийнинг айтишича, фильмда махсус постановкалардан фойдаланилмаган, кадрларнинг ҳаммаси ҳақиқий, табиий суратга олинган.

«Туркистоннинг уйғониши: Култўбе шаҳри» ҳужжатли фильмида (2019) Елбасы Нурсултан Назарбоев, ҚР Маданият ва спорт вазири Ақтоти Райимқулова, собиқ маданият ва спорт вазири Аристанбек Мухамедиўғли, юртимиз ва чет эл олимлари, ЮНЕСКО ва ИКОМОС экспертлари, «Култўбе шаҳридаги тарихий объектларни модернизациялаш» илмий лойиҳаси бўйича иш олиб бораётган археологлар ва бошқа мутаҳассисларнинг суҳбатларидан олинган кадрлардан фойдаланилган.

«Фильмнинг «Туркистоннинг уйғониши» дея номланиши лойиҳамизнинг асосий ғоясини кўрсатиб турибди. Бу Туркистоннинг (Ясси) энг қадимий қисми – Култўбе шаҳрининг уйғонишидир. Аввалги маданий гуруҳга етиб, қазилма ишларини олиб бориш учун 100 минг куб метр тупроқ уюмини олиб чиқдик», - дея изоҳ берди археологик қазилма етакчиси Серик Ақилбек.

Режиссер ғояси – қадимий Туркистоннинг ажойиб кўринишлари ва унинг ўзаги – Хўжа Ахмад Яссавий мақбараси ва янгидан топилган Култўбе шаҳридаги археологик объектларни бирлаштириш эди.

«Шунинг натижасида ҳудуднинг тарихий ландшафтини ташкил қилувчи ўта кучли маданий жараёнларнинг умумий картинаси яратилади. Ушбу композицион ғоя Туркистонни янгидан танитишга хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида ҳудуднинг Қозоғистоннинг замонавий туристик кластери сифатидаги имкониятларини кенгайтиради», - дея таъкидлади маданиятшунос Жанерке Шайғозова.

«Бу Туркистон, унинг тарихи ва маданиятига бағишланган дастлабки кенг кўламли фильмдир. Биз кинотадқиқотни давом эттирамиз ва 2020 йилда томошабинлар динлар ва маданиятлар чорраҳаси сифатидаги Култўбе ва Туркистон ҳақидаги ҳужжатли фильмдан баҳраман бўлишади», - дейди лойиҳа етакчиси Алексей Хазбулатов.

Алейсей Каменскийнинг «Туркистоннинг уйғониши: Култўбе шаҳри» фильмини мана бу ердан томоша қилишингиз мумкин.

Муаллиф: Қанат Маметқазиўғли

Сўнгги хабарлар