Туркистонни ривожлантириш: Қишлоқ хўжалигига жалб қилинган 810 млрд тенге 1,3 трлн тенге бўлиб қайтади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Туркистон вилояти қишлоқ хўжалигига жалб қилинган 810 млрд тенге 1,3 трлн бўлиб қайтади. Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Айдарбек Сапаров Ҳукумат мажлисида идора режалари билан таништириб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Умуман олганда, ушбу инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш 810 млрд тенге хусусий инвестицияларни жалб этишга ва тахминан 16,5 минг иш ўринларини яратишга имкон беради. Туркистон шаҳри атрофида 10 минг гектар жойга озиқ-овқат белбоғини яратиш, шу муносабат билан умумий миқдори 15,0 млрд тенгени ташкил этадиган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мўлжалланган», - деди вазир ўринбосари.

Шунингдек, у кенг қамровли режа асосида сут ишлаб чиқаришни 880 тоннага, гўшт ишлаб чиқаришни 283 тоннага, мева ва сабзавотлар ишлаб чиқаришни 1 млн 530,9 минг тоннага етказиш мумкин эканлигини таъкидлади. Бу ўз навбатида сут ишлаб чиқариш корхонасидаги юкламани 60 фоиздан 80 фоизгача, гўшт ишлаб чиқариш корхоналаридаги юкламани 55 фоиздан 70 фоизгача ошириш имконини беради.

«Натижада,Туркистон вилояти қишлоқ хўжалиги умумумий маҳсулотларининг ҳажми 1,3 трлн тенгега етказилиб, меҳнат унумдорлиги 2,5 баравар ошади», - деди Айдарбек Сапаров.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар