Туркистонлик тадбиркор 5 фарзандли оилага уй совға қилди

None
None
ТURKІSТАН. Kazinform – Туркистон вилояти Байдибек туманида маҳаллий тадбиркор беш фарзанди бор оилага уй совға қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шақпақ овулида яшовчи Гулмира Сейлбекованинг илгари ўз уйи йўқ эди. Йиллар давомида кўп болали она беш бола билан қаердан бошпана топилса, ўша ерда яшаб юрган эди. Шуни ёдда тутган сахий одамлар, Қозоғистон Мусулмонлар диний бошқармасининг 30 йиллиги муносабати билан ва «Зекет» корпоратив жамғармаси орқали 4 хонали уйнинг калитини топширди. Тадбирга «Асқар-Тау» фермер хўжалиги раиси Асқар Оразханович томонидан ҳомийлик қилинди. Хайрия қилувчиларнинг сахийлигидан мамнун бўлган кўп болали она ўз миннатдорчилигини билдирди. У мактаб, болалар боғчаси ва спорт майдонига яқин жойлашганидан жуда хурсанд бўлди.





Эслатиб ўтамиз, бу йил Байдибек туманида бунгача яна икки оила ҳомийлар ҳисобидан уй билан таъминланган.
Сўнгги хабарлар