Туркистонлик шифокорлар AҚШда таҳсил олади

Фото: None
TÚRKİSTAN. Kazinform - Туркистон вилояти тиббиёт мутахассислари AҚШнинг Харвест шаҳрида малака оширмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шифокорлар BLS, ACLS, PALS дастурлари бўйича шошилинч тиббий ёрдам йўриқчиларини тайёрлаш ҳамда катталар ва болаларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича малакаларини ошириш учун ўқитилади.

Туркистон, Кентау ҳамда Ордабаси ва Жетисай туманларидан 11 нафар тиббиёт ходимидан иборат ишчи гуруҳ AҚШга йўл олди.

Ўқув жараёнида тўпланган тажриба ҳудудий тиббиёт сифатини ошириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 30 нафар туркистонлик шифокор Истанбулда малака оширган эди. Мазкур тажриба алмашиш вилоятда тиббий хизмат сифатини оширишга катта имконият бериши кутилмоқда. Умуман олганда, жорий йилда Туркистон вилояти касалхоналари ва поликлиникаларида меҳнат қилаётган 3 мингга яқин тиббиёт ходимлари малака оширди.




Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Сўнгги хабарлар