Туркистонлик ўқувчи қимиз қуядиган робот ихтиро қилди

None
TURKISTAN. Kazinform – Тўле би туманидаги Ш.Уалиханов номидаги 2-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Жансултан Тўребек информатика фани ўқитувчиси Лаура Жақсибекова ёрдамида «Асилбек» номли қимиз қуювчи робот яратди, деб хабар бермоқда Kazinform.

Оtyrar.kz сайтининг ёзишича, хоҳлаган одам ушбу роботга махсус пластик картани олиб келиб Асилбек билан гаплаша олади. Кейин робот қимизнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида қисқача маълумот беради ва идишга қуйиб беради.

«Мени доим роботларнинг турлари ва уларнинг ишлаш тамойиллари қизиқтиради. Бундай роботни яратиш ғояси мактабимизда информатика ҳафталиги доирасида бўлиб ўтган роботлар кўргазмасида туғилди. Мен «Асилбек» роботини яратиш ғоямни биринчи бўлиб устозим Лаура опа билан ўртоқлашдим. У фикримни қўллаб-қувватлаб, қурилишда ёрдам беришини айтди. Менинг роботим ўқувчиларнинг робототехникага қизиқишини оширишдан ташқари, шифобахш ичимлик орқали ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилади. Миллий ичимлигимизни тарғиб қилгани учун «Асилбек» миллий либосда бўлгани маъқул деган қарорга келдик», - дейди Жансултан.

Унинг кимиз қуювчи робот лойиҳаси илмий лойиҳалар танловининг туман ва вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритди.

Фото: kz.otyrar.kz

Сўнгги хабарлар