Туркистонлик ўқувчи «Ақлли ферма» лойиҳасини яратди

None
ASTANA. Кazinform – Ахборот-коммуникаwия технологиялари ривожланиши билан бир қаторда турли «ақлли» нарсалар ҳам кўпайди. Улардан бири «ақлли» фермадир. Бу Туркистон вилояти Тўлеби туманидаги 6-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Елдос Елунинг тадқиқот лойиҳасининг бир қисмидир, деб хабар беради Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати.

Елдоснинг макет ҳолатидаги «ақлли» фермасида иш жараёни автоматлаштирилган. Фермер меҳнатини соддалаштириб, унинг вақтини тежаб, фермадаги ишларни масофадан туриб бошқариш мумкин. Ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида информатика фани ўқитувчиси Айгул Шахаманова ўқувчини қўллаб-қувватлади.

Елдос «ақлли» ферма макетини яратишда уч ўлчамли графикани тез яратиш ва қайта ишлаш учун компьютер дастуридан фойдаланган.

«Ультра товушли датчик одам ёки ҳайвоннинг «ақлли» фермага яқинлашаётганини сезади ва серво датчик ёрдамида бир неча сониядан сўнг тўсиқ кўтарилади ва ёпилади.

Фермада датчиклар билан ишлайдиган қурилмалар ҳайвонларни ўз вақтида озуқа ва сув, тунги ёруғлик билан таъминлайди, ҳайвонларнинг ҳаракатланиши ёки юришига шароит яратади. «Ақлли» ферма ишларини мобил телефонга ўрнатилган илова ёрдамида ҳам бошқариш мумкин, дейди ёш ихтирочи.

Елдоснинг ушбу лойиҳаси илмий лойиҳалар танловининг туман босқичида 1-ўрин, вилоят босқичида эса 2-ўринни қўлга киритди.

Фото: instagram.com/oqu_agartu_ministrligi

Сўнгги хабарлар