Туркистонга яна 10 та янги автобус олиб келинди

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон шаҳрига яна янги SAZ LЕ-60 русумли 10 та автобус етказиб берилди. Умуман олганда, Туркистон шаҳрига яқин икки ой ичида 20 та автобус олиб келинади. Бугун жамоат транспорти йўналишларини кенгайтириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Kazinform Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизматига таяниб.

Матбуот хизматининг хабар беришича, янги автобуслар №18 йўналиши бўйича «Турон овули - Маъмурий бизнес маркази - Туркистон автовокзали»га қатнайди. Автобуснинг йўналиши шаҳарнинг Турон овулидан бошлаб янги «Туркистон автовокзали»га (Қазибек би кўчаси, Б. Саттарханов шоҳ кўчаси орқали) ҳаракатланади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда шунга ўхшаш 20 та автобус олиб келинди. Транспорт 25 кишини ташишга мўлжалланган. У вентилятор ва багаж учун пандус, электрон чипталар ва учта видеокузатув мосламаси билан жиҳозланган.




Сўнгги хабарлар