Туркистонга Германия ва Украинадан гуманитар ёрдам келтирилди

None
None
TURKISTAN. Kazinform - Германия ва Украинадан Туркистон вилоятига гуманитар ёрдам етказилди, дея хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

«Ёрдам пакетига тиббий маскалар, меропенем, левофлоксацин каби зарур воситалар киради. Олинган дори-дармонлар Коррупцияга қарши кураш агентлигининг Туркистон вилояти бошқармаси ходимлари ва шифокорлари томонидан қабул қилиб олинди. 4000дан ортиқ дори-дармон ва ҳимоя ниқоблари керак бўлганда касалхоналар ва клиникаларга тарқатилади.

Таъкидлаш жоизки, коррупция ҳолатларининг олдини олиш учун барча дорилар «бепул« сўзи билан муҳрланади. Ушбу чора-тадбирлар минтақада коронавирус тарқалиши камайиб, вазият барқарорлашгунча давом эттирилади», - дейилади вилоят ҳокимлигининг расмий сайтида.
Сўнгги хабарлар