Туркистондаги ўрмон майдони икки бараварга ошди

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистоннинг яшил зонасига қўшимча равишда 4000 гектар майдонга нина баргли дарахтлар ва саксовул кўчатлари ҳамда уруғлари экилган. Вилоят ўрмон кўчатзорининг ҳажми икки бараварга ошди, у ерда ҳар йили 35-40 миллион дона турли хил кўчатлар етиштирилади, деб хабар беради Kazinform вилоят ҳокимининг матбуот хизматига таяниб.

Бутунжаҳон атроф-муҳитни ҳимоя қилиш куни арафасида ташкил этилган «Саксовулни асрайлик» республика ахборот компанияси доирасида Туркистонда бадиий инсталляция очилди.

Саксовулни, чўл қўрғони, «саҳро қироли»ни муҳофаза қилиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни тақиқлаш билан боғлиқ масалалар Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Улан Тожибоев ва БМТ тараққиёт дастурининг Қозоғистондаги доимий вакили ўринбосари Виталий Времиш билан учрашувда кўтарилди.

Саксовулларнинг катта қисми Отирар, Созақ, Шардара туманларида ўсади ва у қум кўчишининг олдини олади, катта адирларнинг тупроғини эрозия ва бўронлардан ҳимоя қилади.

Саксовул майдонларини кўпайтириш мақсадида ҳар йили 11 400 гектар экин майдонлари, шу жумладан 900 гектар саксовул кўчатлари ва 10 500 гектар майдонга уруғ экилади.

Туркистон вилоятида 3 миллион 131 минг гектар ўрмон ерлари мавжуд бўлиб, уларнинг 50 фоиздан ортиғи ўрмон билан қопланган.



Сўнгги хабарлар