Туркистондаги Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой автомагистрал шаҳар ташқарисига олиб чиқилади

None
TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистондаги Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой автомагистрал шаҳар ташқарисига олиб чиқилади. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Арман Жетписбай маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Туркистон шаҳри вилоят марказига айланганидан бери шаҳар ҳудуди кенгайиб, ривожланиб бормоқда. Айни пайтда бунёдкорлик ишлари жадаллашиб, меъморий бинолар барпо этилмоқда. Шаҳар ичида қолган Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой халқаро автомагистрал эса Туркистон шаҳри ташқарисига кўчирилади.

«Туркистон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг комплекс режаси доирасида халқаро автомагистрал шаҳар чеккасига кўчирилади. Янги йўл Чимкент йўналишидаги Эски Иқан овулидан бошланиб, яна Қизилўрдага чиқиш йўлидан туташади. Шаҳар яқинидаги Оранғай овули ёнидан ўтади. Умумий узунлиги 30 километрни ташкил этади»

, - деди Арман Жетписбай.

Умуман олганда, комплекс режада Чимкент шаҳрининг жануби-ғарбий ҳалқа йўли ва Сариағаш шаҳар ҳалқа йўлининг лойиҳалари ҳам кўриб чиқилди. Бу ерда ҳам шаҳарни кесиб ўтган асосий йўллар шаҳар чеккасига олиб боради.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар