Туркистонда янги тадбиркорларга асбоб-ускуналар совға қилинди

None
None
ТУРКИСТОН. Kazinform – «Менинг касбим» республика ижтимоий лойиҳаси орқали Туркистон вилоятида янгидан фаолият юрита бошлаганларга ёрдам кўрсатилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳукумат рахбарининг топшириғи бўйича ушбу лойиҳани тадбиркорларнинг ўзлари молиялаштиришади. Аммо лойиҳа бўйича янги тадбиркорларга моддий ёрдам пул билан эмас, турли хил асбоб-ускуналар билан кўрсатилади. Лойиҳа ташкилотчилари вилоят ва шаҳар ҳокимликлари қўллаб-қувватлаши натижасида ҳудуддаги 70-га яқин оилага ҳомийлик қилмоқда.

Ўтрор микротуманида кўп қаватли уйда яшовчи Абдулла Суннатуллаевга массажга мўлжалланган каравот, асбоб-ускуналар берилди. Яна 16та оилага тикув машиналари, нон ва пишириқлар пиширадиган ускуналар, сандиқ ясаш дастгоҳи, қурилиш анжомлари улашилди.

«Лойиҳада иштирок этиш учун аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, жумладан, кўп фарзандли, боқувчисини йўқотган оилалар ариза бериши мумкин. Улардан ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди. Асосийси, улар лойиҳа орқали ўз моддий аҳволини яхшилаб олишса, биз учун шунинг ўзи кифоя», – дейди лойиҳа муаллифи Айжан Нурланова.

Лойиҳа муаллифларининг таъкидлашича, фаолиятини эндигина йўлга қўяётган тадбиркорлар шаҳар, туман раҳбарияти ҳимоясида бўлишади. Ижтимоий соҳа вакиллари уларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотлари дўконларда сотилишини назорат қилиб, бошлаган ишини ташлаб кетмаслиги учун қўллаб-қувватлайди.

Муаллиф: Айнур Ақбаева

Сўнгги хабарлар