Туркистонда янги эшкак эшиш канали қурилмоқда

Фото: None
TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистонда 100 гектар майдонда эшкак эшиш канали қурилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, у халқаро Олимпия стандартларига жавоб беради ва минтақада спорт туризмини ривожлантиришга ҳисса қўшади, деб хабар беради Кazinform «Хабар 24»га таяниб.

Эшкак эшиш каналининг ҳозиргача ярми қуриб битказилган. Келгуси йилда бу ерда стендлар, меҳмонхона мажмуаси ва бошқа иншоотлар пайдо бўлади. Мутахассисларнинг фикрича, байдаркачиларга ҳам сифатли машғулотлар, ҳам йирик мусобақаларни ўтказиш учун барча шароит яратилган.

«Бундай лойиҳалар замонавий Қозоғистонда ҳали қурилмаганди. МДҲ давлатлари ҳудудида эскилардан Ўзбекистон ва Москвада шундай каналлар бор. Лекин улар Иттифоқ давридан қолган. Бундай ноёб лойиҳа Қозоғистон ва МДҲ мамлакатларида ягона ҳисобланади. Канал узунлиги икки километрни ташкил этади. Бу ерда барча Олимпия масофалари бўйича мусобақалар ўтказилиши мумкин. Мутахассислар Туркистондаги ўқув-машғулот йиғинига нафақат қозоғистонлик эшкак эшувчилар, балки хорижлик спортчилар ҳам келишини истисно қилишмайди», - деди пудратчи ташкилот вакили Айдин Майусов.

«Эшкак эшишдан ташқари пляж футболи ва волейбол, сузиш ва триатлон билан шуғулланиш мумкин бўлади. Ҳозир бу спорт турлари Туркистонда унчалик машҳур эмас, лекин канал очилиши билан уларга қизиқиш ортади деб ўйлайман. Биргина Туркистон вилоятининг ўзида бир неча юз нафар спортчи байдарка спорти билан шуғулланади. Улар халқаро турнирларда мунтазам иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритмоқда. Аммо уларнинг машғулотлар учун мос базаси йўқ, улар сув ҳавзаларида эшкак эшишга мажбур», - дейди Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Қанат Жолдиқараев.

Унинг айтишича, эндиликда спортчиларимиз Ўзбекистондаги йиғинга боришади. Баъзида ҳатто Қозоғистон чемпионатларини ҳам қўшни давлатлар ҳудудида ўтказишга тўғри келади.

«Янги эшкак эшиш канали бу муаммоларни ҳал қилиши керак. Туркистон канали қурилишида Европа ва Япониядаги худди шундай мажмуалар намуна сифатида олинди. Лойиҳа муаллифларининг таъкидлашича, улар бу иншоотлардан фақат энг яхшисини олиб, етказишга ҳаракат қилишган», – дейди вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Қанат Жолдиқараев.

Сўнгги хабарлар