Туркистонда ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарадиган завод қурилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида яқин беш йил ичида 5 та сабзавот омбори ва 24 та иссиқхона қурилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Айдарбек Сапаровнинг сўзларига кўра, 2020 йилда Туркистон вилоятининг Республика қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотидаги улуши тахминан 12 фоизни ташкил этиб, 729,7 млрд тенгега етган.

Бу мамлакатдаги учинчи кўрсаткичдир.

«Ҳудудни ривожлантиришнинг кенг қамровли режаси доирасида беш йил ичида 93 лойиҳани ишга тушириш мўлжалланмоқда. 232,7 минг тонна сабзавот етиштиришга мўлжалланган 24 та иссиқхона, 76,2 минг тонна ҳосил берадиган 15 та боғдорчилик фермер хўжаликлари, 143,3 минг тонна қайта ишлаш қувватига эга 9 мажмуани, шунингдек, сиғими 19,3 тоннани ташкил этадиган 5 та сабзавот омборини қуриш режалаштирилмоқда», - деди Айдарбек Сапаров.

Вазир ўринбосари 7,6 минг гектар майдонда қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш бўйича 10 та лойиҳа ишга туширилишини таъкидлади.

«Чорвачилик соҳасида 32,7 тонна гўшт ишлаб чиқариш қувватига эга 13 та мол боқиш мажмуаси, умумий қуввати 25,5 минг тонна сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятига эга 4 та товар-сут фермасини қуриш режалаштирилмоқда. Шунингдек, умумий қуввати 61,2 тонна парранда гўштини ишлаб чиқарадиган 3 та паррандачилик фермаси ва 81,6 минг тонна гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича 6 та заводни ишга тушириш режалаштирилган. Бундан ташқари, «Йўл харитаси» доирасида ветеринария дори воситалари ишлаб чиқарадиган завод қуриш режалаштирилган», -деди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар