Туркистонда УЕФА талабларига мос янги стадион қурилмоқда

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистонда УЕФА талабларига мос янги стадион қурилмоқда. Қурилиш ишлари «Самруқ-Қазна» миллий фонди томонидан олиб борилмоқда. Стадион жорий йил май ойида фойдаланишга топширилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

7000 одамга мўлжалланган стадионда 2 та спортзал, маъмурий кабинетлари бўлади. Майдонида табиий майса ўстирилади. Спорт иншоотида футбол бўйича Қозоғистон Прьемер-Лигаси, Биринчи ва Иккинчи лига ўйинлари ўтказилади.

Бундан ташқари, маданий-спорт тадбирлари, футбол, енгил атлетика, стол тенниси, ёй отиш каби спорт турларидан вилоят, республика ва халқаро мусобақалар, машғулотлар ўтказилади.

Шунингдек, Туркистон вилояти спортининг ривожига катта ҳисса қўшадиган «Ёпиқ ҳавзали спорт саройи» қурилиши ҳам қизғин паллада. Унда миллий терма жамоа ва вилоят спортчилари машғулотлар ўтказади. Бассейн қурилишини «Рetroleum Operating» компанияси молиялаштирмоқда.

Яқинда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Полат Қириқбаев жаҳон миқёсидаги стадион ва ёпиқ ҳавза қурилиши билан танишиб қайтди.

Муаллиф: Айнур Ақбаева

Сўнгги хабарлар