Туркистонда «Turan» махсус иқтисодий зонаси ташкил этилади

None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистонда «Turan» махсус иқтисодий зонаси ташкил этилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Лойиҳа Давлат раҳбарининг туркий тилли мамлакатларни бирлаштирган махсус иқтисодий зонани ташкил этиш тўғрисидаги топшириғи доирасида амалга оширилади.

«TURAN» махсус иқтисодий зонаси ҳудуди 4 гектар бўлиб, 6 та кичик зонадан иборат. Булар тарихий марказ, маъмурий-ишбилармонлик маркази, Greenfield (Оранғай қишлоғи), Brownfield саноат зонаси (Кентау шаҳри) ва Туркистон шаҳри ва халқаро аэропорт ҳудуди.

Куни кеча Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди масъул соҳа раҳбарларини йиғиб, муҳим лойиҳани амалга оширишни муҳокама қилди.

«Бизнинг устувор вазифаларимиздан бири - ишлаб чиқариш ва янги иш ўринлари яратишдир. Биз бу йўналишдаги имкониятни кўриб чиқамиз. Шу билан бирга, туркий давлатлар сармоясини жалб қилиш жуда муҳим», - деди вилоят раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Туркий тилли давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари иштирокида Самарқандда бўлиб ўтган саммитда «TURAN» махсус иқтисодий зонаси ташкил этиш тўғрисида Қозоғистоннинг ташаббуси барча аъзолар томонидан қўллаб-қувватланди. Асосий мақсад - Туркистон шаҳрининг ривожланишини жадаллаштириш ва Туркистон шаҳрининг сармоявий салоҳиятини оширишдан иборат.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар