Туркистонда «Tartyl fest» турникка тортилиш фестивали ўтказилади

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистонда 25 июл куни соат 21:00да «Tartyl Fest» турникка тортилиш фестивали бошланади. Тадбир «Дара» иқтидорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ташкил этилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Оммавий спортни ривожлантириш, ёшларни соғлом турмуш тарзига кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган фестивал Амфитеатр марказида бўлиб ўтади. Ҳозиргача 400 га яқин аҳоли иштирок этиш учун ариза топширган.

Шунингдек, фестивал доирасида туркистонликлар эстрада юлдузи Мирас Жугинисовнинг концерт дастурини томоша қилишади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача «Tartyl Fest» турникка тортилиш бўйича республика спорт фестивали Қонаев шаҳрида бошланган эди. Талдиқорған, Алмати, Тараз, Чимкент шаҳарларида ҳам давом эттирилди.

Кеча чимкентлик Азамат Сапар турникда 41 марта тортилиб, рекорд ўрнатди.

10 июлдан 6 сентябргача бўлиб ўтадиган тадбир мамлакатнинг 20 шаҳрида ташкил этилиб, ҳар бир шаҳардан 27 нафар ғолиб аниқланади.

Улар Нур-Султондаги гранд финалда иштирок этишлари кутилмоқда. Гранд финалнинг соврин жамғармаси 54 миллион тенгени ташкил қилади.

Гранд Финал чемпионлари эса Street Workout бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этишлари мумкин.


Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар