Туркистонда «Tartyl fest» турникка тортилиш фестивали бўлиб ўтди

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистонда «Tartyl fest» турникка тортилиш бўйича республика спорт фестивали бўлиб ўтди. Туркистон вилояти ҳокимлиги кўмагида «Дара» истеъдодларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ташкил этилган тадбирда 270 нафарга яқин киши иштирок этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Белтемирни забт этишда 70 ёшли пенсионерлар ва ногиронлар, шунингдек, қизлар ва 6 ёшли ўсмирлар қатнашдилар.

Беллашув соат 21:00да бошланиб, 4 соат давом этди. Мусобақа жуда қизғин ва курашларга бой бўлди.

Тадбир сўнгида бир хил очко тўплаган иштирокчилар турникга қайтарилиб, ўз кучларини синовдан ўтказишди.

Фестивални якунлар экан, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ерлан Кузембаев, «Дара» истеъдодларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси раҳбари Нурлан Қоянбаев, лойиҳа элчиси, жамоат арбоби, мураббий ва актёр Айтим Жақипов ғолибларни тақдирлади.


Сўнгги хабарлар