Туркистонда сунъий кўл қурилмоқда

Фото: None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистонда сунъий кўл қурилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Сунъий кўлнинг майдони (56 000 м3) қазилиб, таянч девори бетон қуйиш учун тайёрланмоқда. Бу кўл Туркистондаги энг жозибали курортлардан бирига айланиши режалаштирилган.

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Туркистон шаҳрида барпо этилаётган янги иншоотларни кўздан кечириб, ишларни белгиланган муддатда якунлаш бўйича топшириқ берди.

Жорий йилда Туркистон шаҳрида Бекзат Саттарханов номидаги спорт мажмуаси фойдаланишга топширилади. Айни пайтда объектнинг ишлари ва пойдевори қуриб битказилди. Подвал девори ва биринчи қаватдаги таянч девори ҳам қуриб битказилмоқда. Муассасада 30 дан ортиқ ходим ишлайди.

Ушбу спорт мажмуасига А.Нурмаханов номидаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ходимлари жойлаштирилади. 320 ўринга мўлжалланган қўшимча бино спорт ривожига туртки бўлади. Туркистонда халқаро теннис маркази қурилиши жадал давом этмоқда. Бу марказ ҳам жорий йилда фойдаланишга топширилади.


Муаллиф: Айнур Ақбаева

Сўнгги хабарлар