Валюталар курси:
    usd/kzt 464.81 eur/kzt 488.79

    rub/kzt 8.76 cny/kzt 69.3
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Туркистонда шифобахш гиёҳлар қазган 23 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

23 Май 11:20

NUR-SULTAN. Kazinform – Арис тумани полициячилари даштда ўсадиган ўта шифобахш каврак (ферула) ўсимлиги шарбатини қазиб, ноқонуний ишлаётган 23 нафар Ўзбекистон фуқаросини аниқлади, деб хабар беради Kazinform.

Туркистон вилояти ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, улар даштда чодирда тунаб, каврак қазишган.

«23 нафар шахс ҚР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 517-моддаси 5-қисми (хорижий ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан миграция қонунчилигини бузиш) билан жавобгарликка тортилиб, республика ҳудудидан чиқариб юборилди. Қозоғистон фуқароси бўлган иш берувчи 519-модда (мамлакат қонунчилигини бузган ҳолда хорижий меҳнат ва меҳнат мигрантларини жалб қилиш) бўйича жаримага тортилди», — дейилади агентлик хабарида.




Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар