Туркистонда ҳокимлар ва давлат хизматчилари ишга миллий либосда келишди

None
TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон вилоятида 10 кундан бери Наврўз байрами юрт руҳини кўтарувчи хайрли тадбирлар билан нишонланмоқда. Бугун, 15 март куни «Наврўз – миллий анъана ва меҳмондўстлик байрами» аталиб, барча туман ва шаҳарлардаги ҳокимлар ва давлат муассасалари ходимлари қозоқ миллий либосларида ишга келишди, дея хабар беради Кazinform.

Миллий ўзлик, маданият, либосларни улуғлаш ташаббуси Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди томонидан илгари сурилган.

Ҳудуд раҳбари ҳамкасбларини кириб келаётган Наврўз байрами билан табриклади ва вилоят ҳокимлиги админстрациясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди.

photo

photo

«Сизларни миллий либосда кўриб, хурсанд бўлдим. Миллий либос давлат хизматчисининг кимлигини ўзига хос тарзда намоён этади. Биз маданиятимиз ва анъаналаримизни қўллаб-қувватлашимиз керак. Наврўз эзгулик билан келсин, халқимиз тўкин-сочинлиги юксалсин», - дея Дархан Сатибалди кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиб, топшириқ берди.

photo

Вилоят маъмурияти, туман, шаҳар ҳокимлари ва ҳокимлик жамоалари раҳбарлари ва ходимлари миллий либосларда ишга келиб, ташаббусни қўллаб-қувватлади.

Туркистон вилояти давлат хизматчилари келгусида миллий либос кийишни анъанага айлантириш ниятида.

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


Сўнгги хабарлар