Туркистонда охирги суткада ҳеч кимда коронавирус аниқланмади

Фото: None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида ўтган сутка давомида коронавирус инфекцияси қайд этилмади, дея хабар беради Kazinform.

Умуман олганда, пандемия бошланганидан буён вилоятда 18 465 та ҳолат қайд этилган. Улардан 9584 тасида аломатлар кузатилмаган. Вилоятдаги юқумли касалликлар шифохоналарида 900 ўрин мавжуд. Айни пайтда 774 ўрин бўш. Вилоятда 150 та эмлаш пункти мавжуд.

Биринчи компонент билан 1 047 304 киши, иккинчи компонент билан 1 045 287 киши эмланди. Ревакцинациядан 423 234 киши ўтди.

«Pfizer» вакцинасининг биринчи компонентини 196 182 киши, иккинчи компонентини 149 251 киши олди.

Ўтган сутка давомида 1266 киши лабораторияларда текширилди.

Сўнгги хабарлар