Туркистонда муз саройи қурилмоқда

None
TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистонда муз саройи қурилмоқда. Бу ҳақда иншоот қурилишига раҳбарлик қилаётган «Integra Construction» МЧЖ бош муҳандиси Саян Қурманов маълум қилди, деб хабар беради Кazinform Туркистон вилояти ҳудудий коммуникациялар хизматига таяниб.

Қурилиш компанияси вакилининг айтишича, муз саройи 1200 томошабинга мўлжалланган. Муз майдонининг ер ости бетон ва том ёпиш ишлари тўлиқ бажарилди. Ички пардозлаш ишларининг 90 фоизи бажарилди, муз майдони учун зарур жиҳозларнинг 85 фоизи келтирилди. Қолган жиҳозлар март ойининг ўрталарида етказиб берилиши кутилмоқда.

«Туркистон тарихида илк маротаба қишки спорт турлари билан профессионал тарзда шуғулланиш мумкин бўлади. Муз саройи учун зарур бўлган асосий жиҳозлар Италиянинг Itema компаниясидан ва Канададан келтирилади. Трансформация борт тахталари Финляндияда ишлаб чиқарилади. Унинг ўзига хослиги шундаки, фигурали учиш ва хоккей учун арена майдони илғор технологиялар ёрдамида ўзгартирилиши мумкин. Яъни, ҳимоя борт тахталари автоматик равишда ҳаракатланади. Бунинг туфайли муз саройидан бир нечта спорт турлари учун самарали фойдаланиш мумкин. Мамлакатимизда бундай аренанинг ўхшаши йўқ. Муз саройининг қурилиши туркистонлик спортчиларга келажакда қишки спорт турлари бўйича юксак марраларни забт этиш имконини беради, деб ўйлаймиз»

, - деди С.Қурманов.

«Олимпия маркази» спорт мажмуаси аҳолига замонавий талаблар асосида хизмат кўрсатмоқда, ўтган йили эса ноёб теннис маркази фойдаланишга топширилди. Бекзат Саттарханов номидаги спорт мажмуаси ҳам реконструкция қилинмоқда. Туркистонда ҳам олимпия типидаги эшкак эшиш канали учун спорт мажмуаси қурилмоқда.

Сўнгги хабарлар