Туркистонда Марказий Осиё давлатларининг биринчи парламентлараро форуми бўлиб ўтади

None
ASTANА. Кazinform – Туркистонда Марказий Осиё давлатларининг биринчи парламентлараро форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2023 йил 9-10 феврал кунлари Туркистонда Марказий Осиё давлатларининг биринчи парламентлараро форуми бўлиб ўтади. Тадбир 2022 йил июл ойида Чўлпон-Отада (Қирғизистон) бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашуви якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида бўлиб ўтади», — деди Айбек Смадияров матбуот анжуманида.

Унга кўра, парламентлараро форумда Марказий Осиё давлатларининг қонун чиқарувчи органлари спикерлари ва депутатлари иштирок этиши режалаштирилган.

«Марказий Осиёнинг биринчи парламентлараро форумини ўтказиш Марказий Осиё мамлакатлари қонун чиқарувчи органлари орқали давлатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун қўшимча платформа яратиш жараёнини бошлаш имконини беради. Форум якунида Туркистон декларациясини қабул қилиш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар