Туркистонда қуршовида қолган 92 киши қутқарилди

None
TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон вилоятида ёққан қалин қор ва кучли шамол оқибатларини бартараф этиш ва қутқариш ишларининг боришига бағишланган брифинг бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform.

Туркистон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Талғат Дўсалиевнинг маълум қилишича, 3 январ куни жануби-ғарбдан 15-20 м/с гача кучли шамол эсди. Тоғли ҳудудларда қор аралаш ёмғир ёғди, довонларда шамолнинг тезлиги 30 м/с дан ошди.

«Бошқарманинг 25 нафар ходими, 5 та техника сафарбар қилиниб, Созақ ва Байдибек туманларида қор қуршовида қолган 10 та енгил автомобил, 2 та йўловчи автобуси ва 4 та юк машинаси олиб чиқилиб, 92 киши қутқариб олинди», — деди Талғат Серикули.

Фото: gov.kz
Сўнгги хабарлар