+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Туркистонда ҚР Давлат котиби иштирокида Халқаро «Қозоқ тили» жамиятининг қурултойи бошланди.

26 Ноябрь 11:01
Баҳам кўринг:
Туркистонда ҚР Давлат котиби иштирокида Халқаро «Қозоқ тили» жамиятининг қурултойи бошланди.

TÚRKİSTAN. Kazinform - Бугун Туркистонда Халқаро «Қозоқ тили» жамиятининг VI қурултойи иш бошлади. Кенг кўламли тадбирда ҚР Давлат котиби Киримбек Кўшербаев, ҚР Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов, Таълим ва фан вазири Aсхат Aймағамбетов, парламент депутатлари иштирок этмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Туркистондаги «Фороб» кутубхонасида бўлиб ўтаётган қурултойда мамлакатнинг барча ҳудудларидан жамоат арбоблари, зиёлилар, вилоят ва шаҳарлар раҳбарлари бошчилигидаги делегатлар ҳам қатнашмоқда.

Давлат котиби Қиримбек Кўшербаев йиғилганлар олдида сўзга чиқиб, учрашув муҳимлигини таъкидлади.

Йиғилишда Халқаро «Қозоқ тили» жамиятининг янги президенти сайланиши ва ташкилотнинг янги Низоми қабул қилиниши ҳам кутилмоқда. Марказий тафтиш кенгашининг ҳисоботи тингланади ва Марказий кенгашнинг янги таркиби тақдим этилади. Бундан ташқари, янги дастур ва Жамиятнинг қарори қабул қилиниши кутилмоқда. Ташкилот фаолиятига ҳисса қўшаётган бир қатор фуқаролар ҳам тақдирланади.

Муаллиф: Айнур Ақбаева


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив