+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Туркистонда Қозоғистон ва Ўзбекистон бош вазирлари учрашди

22 Ноябрь 14:25
Баҳам кўринг:
Туркистонда Қозоғистон ва Ўзбекистон бош вазирлари учрашди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Туркистон шаҳрида учрашдилар, деб хабар беради Kazinform primeminister.kz асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистонга  АҚШдан 3 млн доза Moderna вакцинаси келтирилди Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси ишлаб чиқарилди Ўзбекистонда коронавирусга қарши жами 7 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

Бош вазирлар савдо-иқтисодий, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика, транспорт ва логистика, божхона соҳасидаги ҳамкорлик, шунингдек саноат кооперацияси ва минтақалараро ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги 2020-2022 йилларда ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини амалга ошириш, минтақавий савдо тизимини, Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида Халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик марказини ташкил этиш, чегара пунктларини модернизация қилиш ва бошқа масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив