Валюталар курси:
    usd/kzt 429.57 eur/kzt 447.35

    rub/kzt 6.94 cny/kzt 63.23
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Туркистонда Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги халқаро миқёсда нишонланди

10 Декабрь 18:00

TÚRKİSTAN. Kazinform – Қозоғистон мустақиллигининг энг буюк ғалабаларидан бири янгиланган Туркистондир. Бугун Туркистонда Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган халқаро миқёсдаги байрам тадбири бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тантанали йиғилиш «Тауелсиздик-тирегим» хореографик ва мусиқали театрлаштирилган томоша билан очилди. Янги даврга қадам қўйган, ўз йўлида чорак асрдан кўпроқ вақт ўтган Қозоғистон ҳақида тарихий руҳда табрик сўзлари айтилди.

Қозоғистон Республикаси Давлат котиби Қиримбек Кушербаев ва Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзоқ Шўкеев халқни улуғ айём билан табриклаб, Туркистон вилояти тараққиётига ҳисса қўшган фуқароларга давлат мукофотларини «Парасат», «Достиқ», «Қурмет» орденларини топширди.


Шу билан бирга, «Енбек Данқи» ордени , «Ерен енбеги үшин», «Шапағат» медаллари ва Қозоғистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.


«Конгресс Холл» кўп тармоқли мажмуасида бўлиб ўтган байрам тадбирида Турк дунёси ва Қозоғистон саҳнаси юлдузлари чиқиш қилди.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар