Туркистонда қаҳрамонлик достонини ёддан айтиб берган болага 1 млн танга берилди

None
None
ТУРКИСТОН. Kazinform – Туркистон вилоятида ёш достончилар танлови бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган «Жақсылар, дастан айтайын» («Яхшилар, достон айтайин») номли танловда 47 нафар ўқувчи иштирок этишди.

Танлов уч йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Ўтган йиллари «Қамбар ботир» ва «Алпомиш» достонларини ўқиган болалар бу йилги танловда «Қобланди ботир» достонини ёддан айтиб беришди.

264 саҳифадан иборат достонни ёдлаш учун ўқувчилар 9 ой мобайнида тайёргарлик кўрдилар.

Танловда нафақат достонни ёддан айтиш, балки ундаги воқеалар ва топонимлар ҳақидаги саволларга атрофлича жавоб бериш, тарихий сўзларнинг маъносини тушунтириш ҳам талаб қилинди.

Танлов якунлари бўйича Сўзоқ туманидаги Қ.Рустемов номидаги умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчиси Ўсер Туран ғолиб бўлиб, унга 1 млн танга пул мукофоти берилди. Уни танловга тайёрлаган устози Асилзат Аметовага эса 2 млн танга туҳфа этилди.

2-ўринга Сўзоқ тумани А.Навоий номидаги ўрта мактабнинг 8-синф ўқувчиси Рабия Шалтай сазовор бўлди. Унга 600 минг танга, устози Жазира Санкибаевага 1 млн 200 минг танга пул мукофоти берилди.

Муаллиф: Айнур Ақбаева

Сўнгги хабарлар