Туркистонда инвестиция ва туризм имкониятларига бағишланган халқаро медиа-форум бўлиб ўтди

None
None
TARAZ. Kazinform – Туркий давлатлар оммавий ахборот воситалари вакилларини бирлаштирган халқаро форумда Туркистон вилоятидаги инвестиция ва туризм муҳитини яхшилаш, минтақа иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, Туркистонни халқаро сайёҳлик маркази сифатида тарғиб қилиш бўйича устувор дастурлар, режалар ва имкониятлар намойиш этилди, деб хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига асосланиб.

Хорижий журналистлар учун ўтказилган кенг кўламли тадбирда Озарбайжон, Бошқирдистон, Қирғизистон, Венгрия, Ўзбекистон, Саха, Тожикистон ва Туркиянинг турли босма ва электрон оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Йиғилишда сўзга чиққан Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзак Шўкеевнинг айтишича, Наврўз байрами арафасида Туркий мамлакатлар ахборот макони вакиллари маънавий шаҳарга йиғилишади. Чунки Туркистон – кўп асрлар давомида барча Туркий интеграциянинг рамзи бўлиб келган.

«Дунёда глобал интеграцион жараёнлар жадал ривожланиб бораётган бир пайтда, жаҳон цивилизацияси ривожига қимматли ҳисса қўшган турк дунёси бирлашишни мақсад қилган. Ушбу жараённинг ташаббускори Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултан Назарбаев эди. У 1992 йилда бўлиб ўтган Туркий Давлат раҳбарларининг биринчи саммитида қардош халқларнинг интеграциясини бошлаш зарурлигини таъкидлаган эди. Шундай қилиб, Туркистон шаҳри туркий цивилизация маркази деб тан олинди. Бугунги кунда ҳам ушбу тарихий тенденция давом этмоқда ва Туркистон туркий халқлар учун муқаддас жойдир», - деди вилоят ҳокими Ўмирзак Шўкеев.

Халқаро форумда Қозоғистон Миллий Фанлар академиясининг академиги, А.Марғулан номидаги Археология институтининг бош директори Бауржан Байтанаев «Туркистоннинг тикланиши: стратиграфияда янги туртки» мавзусида маъруза қилди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Мейржан Мирзалиев Туркистон вилоятининг инвестиция ва туризм салоҳиятидаги ютуқлари билан ўртоқлашди. Туркиядан «TRT» вакили Мехмед Захид «Турк дунёсининг медиа интеграциясининг аҳамияти» ҳақида гапириб берди. Хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзаро фикр алмашдилар ва ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Иштирокчиларнинг фикрига кўра, форум Туркистоннинг янги нафасини очиш учун янги туртки беради.


Сўнгги хабарлар