Туркистонда илк бор имомлар боғи очилади

None
TÚRKİSTAN. Кazinform – Муборак Рамазон ойида Туркистон шаҳрида Имомлар боғи очилади. Бу ҳақда Туркистон шаҳри Бош имом-хатиби Муҳаммаджон Жумадуллаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Янги истироҳат боғи Рамазон ойининг биринчи ўн кунлигида фойдаланишга топширилади. У ерда ислом динининг тарқалишига ҳисса қўшган фуқароларнинг исмлари ёзилган лавҳалар ўрнатилади. Шунингдек, улар ҳақида махсус китоб нашр этилади ва эҳсон берилади.

«Биз халқ ва мамлакат билан бирга кўп ишларни қиляпмиз. Ўтган йилнинг Рамазон ойида ҚМДБнинг «Зекет»(закот) хайрия жамғармаси орқали уй-жойга муҳтож оилаларга 16 уй берилди. Жорий йилда бу кўрсаткични янада оширишни режалаштирганмиз. Бундан ташқари, озиқ-овқат етказиб бериш режаларимиз бор», - деди Муҳаммаджон Жумадуллаев.

Айни пайтда Туркистон шаҳрида 33 та масжид ва 28 та намозхоналар бор. Бундан ташқари, Туркистонга совға сифатида Ўзбекистон давлати катта масжид қурмоқда. Йил охиригача фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Сўнгги хабарлар